Бозор иқтисодиётининг талаби шундайки, ресурс ва имкониятлардан фойдаланиш имкони, яъни фаолият майдони ҳаммага тенг бўлиши керак. Яккаҳокимликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотлар фақат айрим гуруҳлар қўлида тўпланиб, улар учун мўмай даромад манбаига айланиб қолганини адолатдан деб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Баъзи бир корхоналарга имтиёзлар бериш орқали ўзимиз эркин рақобат муҳитини бўғиб, нархларнинг барқарор бўлишига салбий таъсир кўрсатмоқдамиз. Энди биз бундай амалиётдан воз кечамиз. Имтиёзни рўкач қилиб, энг муҳим фаолият турларини тўла монополия қилиб олишга мутлақо йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев

Мен келажак билан қизиқаман, чунки қолган умримни унда яшайман, мендан кейин болаларим яшайди. Шу давлатнинг фуқароси, шу элнинг дилбанди эканмиз, биздан кейин фарзандларимиз шу маконда яшар экан, мамлакатимиз тақдирига, унинг сиёсати, иқтисоди, маънавияти ва маданияти тақдирига бефарқ бўлолмаймиз, бефарқ бўлмаслигимиз ҳам керак.

Бугунги гапимиз иқтисоддаги бир офат ҳақида...

«Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон дунё рейтингида 187 мамлакат орасида 134-ўринда турибди. Ваҳоланки, Ўзбекистон жуда бой табиий ресурсларга, катта иқтисодий салоҳиятга эга бўлган давлат...» – бу гапларни Шавкат Мирзиёев айтгандир.

Нега ерости ва ерусти бойликлари йўқ, ери бизникининг ярмича келмайдиган, гуручдан бошқа нарса ўсмайдиган, аҳолиси эса Ўзбекистонникидан икки баробар кўп бўлган Корея Республикаси дунёнинг иқтисодиёти кучли давлатларидан бири бўлиб турибди?

Нега бир парча ери ҳам сув остига кетиб бораётган, йилига 3000 марта ер қимирлайдиган Япония ўз халқини юксак фаровонликка эриштира олди, японларнинг бир йилда фақат таълимга ажратадиган маблағи – 167 миллиард доллар – Ўзбекистон давлати ва халқининг тўрт йиллик бюджетига ва ялпи ички маҳсулотига баробар?

Ҳамма ерости-ерусти бойликларига эга, иқлими гўзал, ерлари ҳосилдор, халқи меҳнаткаш Ўзбекистон иқтисоди советлар зулмидан озод бўлгач, мустақилликнинг чорак асрида ҳам тикланмаса, қачон ўнгланади?

Нима учун ўзимизни «