Навоийда электр энергияси соҳасида муаммолар бартараф этилмоқда
Жорий йилда «Навоий ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан вилоятда истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар режалаштирилган бўлиб, босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, 2019 йилда истеъмолчиларга 7501,2 млн кВт соат, 2018 йилга нисбатан 38,0 млн кВт соат кўпроқ электр энергияси етказиб берилиши режалаштирилган.
«Паст кучланишли тармоқларни модернизация ва реконструкция қилиш» дастури доирасида жорий йил якунига қадар 466,0 км узунликда электр узатиш тармоқлари ва 70 дона трансформатор пунктларини янгидан қуриш ва реконструкция ишларини бажариш ва ушбу қурилиш монтаж ишлари учун 31,4 млрд сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар 116,2 км электр узатиш тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди ва 32 дона трансформатор пунктлари янгидан қурилди.
Навоий вилоятида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурлари доирасида 208,6 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 55 та трансформатор пунктларида янги қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган. Шунингдек, 171,3 км электр тармоқлари ва 108 та трансформатор пункти мукаммал таъмирлаш ишларини бажарилиши учун жами 15,7 млрд.сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 64,5 км электр узатиш тармоқларида модернизация ва реконструкция ишлари бажарилди. 44 та трансформатор пункти модернизация қилинди. Бундан ташқари, 74,5 км электр узатиш тармоқларида ва 131 дона трансформатор пунктларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.
Истеъмолчиларнинг электр энергия таъминотини янада яхшилаш учун 1128,2 км узунликдаги 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари ва 292 дона трансформатор пунктлари ҳамда 5 дона 35-110 кВли подстанцияларда мукаммал таъмирлаш ишлари учун 2130,0 млн.сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. Амалда 679 км электр узатиш тармоқлари ва 193 дона трансформатор пунктлари, 2 та подстанцияда мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Қишлоқ жойларида арзонлаштирилган намунавий уй-жойлар, кўп қаватли арзон уй-жойлар, хизмат уйлари, харбийлар учун ва профилактика инспекторларига қурилган уй-жойларининг (2018 йил 18-январ ПҚ-3480-сонли қарори) ташқи электр таъминоти учун жами 7,5 км электр узатиш тармоқлари ва 12 дона трансформатор пунктлари янгидан қуриш ва 1,3 млрд.сўм маблағ сарфлаш режалаштирилган.
Навоий шаҳридаги аҳолини ҳамда кичик саноат зонаси ва эркин иқтисодий зонасида янги ташкил этилаётган корхоналарни етарли миқдорда, электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 110/6 кВли “БСИ” подстанциясидаги қуввати 16 000 кВА бўлган куч трансформаторларини қуввати 25 000 кВА бўлган трансформаторларга алмаштирилади ҳамда мавжуд 6 кВли тарқатиш қурилмаларини реконструкция қилиш учун 14,0 млрд.сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган. Бугунги кунда 1 дона куч трансформатори 25 000 кВА қувватлисига алмаштирилди. Ушбу ишлар учун 6,0 млрд.сўм маблағ сарфланди.
Бундан ташқари Навбаҳор тумани худудида жойлашган 110/35/10 кВли “Янги Қўрғон” подстанциясида 16000 кВАли куч трансформаторини юқори қувватлисига алмаштириш учун 6,0 млрд.сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Бунинг натижасида, Навбаҳор, Конимех, Кармана туманлари ва Навоий шаҳридаги аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектлари ишончли ва мустаҳкам электр энергияси билан таъминланади.
Амалга оширилган ишлар натижаси 146 та маҳаллалардаги 39 152 дан ортиқ аҳоли хонадонлари шу билан бирга тадбиркорлик субъектларининг ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг электр энергияси таъминоти янада мустаҳкамланади.
Бардошбек САМАД ўғли тайёрлади.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
16:28 / 01.11.2024