Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
ЙПХ ходимига пора олмагани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида (12 млн 360 минг сўм) пул мукофоти топширилди.
Маълум қилинишича, 7 апрел куни ЙПХ ходимлари Кармана туманида Самарқанд-Навоий йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Lacetti автомобилини тўхтатганида ҳайдовчи машинани маст ҳолда бошқариб келаётгани аниқланган.
Ҳайдовчининг отаси қоидабузарлик учун ҳужжатларни судга тақдим этмаслик ва машинани жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига минг доллар пора таклиф қилган.
Ходим ушбу ҳолат ҳақида ички ишлар органига хабар берган. Тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро инспекторга минг доллар пора беришга уринаётган пайтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Капитан Шербек Турхонов пора олмагани учун давлат томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида (12 миллион 360 минг сўм) пул мукофоти билан тақдирланган.
Мавзуга оид
08:34 / 19.06.2026
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
18:29 / 13.06.2026