Самарқанддаги 60 нафар болани чала бинода сақлаган МТМ ҳақида расмий маълумот берилди
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ички аудит хизмати томонидан 2018 йилда Тошкент шаҳри ва республика вилоятларида мактабгача таълим ташкилотларига (МТТ) тегишли йўлланмасиз қатнаётган 1059 нафар болалар аниқлангани маълум қилинганди. Унда жумладан Самарқанд шаҳридаги 58-сонли МТМда ўтказилган текширув натижалари эълон қилинган ва бу МТМ яқинидаги ҳали қуриб битирилмаган бинода 60 нафар бола йўлланмасиз «тарбияланаётгани» аниқланганди.
Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси бу борада расмий маълумот берди: «2018 йил 19 июлда Мактабгача таълим вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд шаҳридаги 58-МТМда ўрганиш ўтказилганда 60 нафар бола рўйхатдан ўтказилмай тарбияланиб келаётгани, муассаса ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бинонинг иккинчи қаватида 20 нафар тарбияланувчи яшириниб ўтиргани аниқланганди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб МТМ мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, унинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар 2018 йил 20 июль куни вилоят прокуратурасига юборилган. Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов якунларига кўра айблов хулосаси ЖИБ Самарқанд шаҳар судига оширилган.
Самарқанд шаҳар ЖИБ судининг 2019 йил 11 мартдаги ҳукмига асосан МТМ мудираси Ж.Книнг 167-моддасига асосан 2-қисми «г» банди, 209-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган. МТМ мудираси Ж.Книнг 59-моддасига асосан 1 йил муддатга корхона, муассаса ёки ташкилотларда мансабдор шахс ҳамда моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлиб у ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи давлат фойдасига ушлаб қолинган ҳолда 1 йил-у 2 ой ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш жазоси тайинланган»,- дейилади Kun.uz'га тақдим қилинган баёнотда.
Мавзуга оид
08:51
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024