Фан-техника | 23:00 / 04.07.2019
6405
1 дақиқада ўқилади

Apple илк бор давлатларнинг иловаларни ўчириб ташлаш тўғрисидаги сўровлари ҳақидаги маълумотни тақдим этди

Фото: Jason Lee / REUTERS

Apple компанияси турли давлатлар расмий органларининг App Store’дан маҳаллий қонунчиликка зид иловаларни ўчириб ташлаш тўғрисидаги сўровлари ҳақидаги маълумотни тақдим этди. Ҳисобот 2018 йил 1 июлидан 31 декабригача бўлган даврни ўз ичига олади.

Компания жами 770та иловани ўчириб ташлаш тўғрисида сўров олган. Энг кўп сўров Хитойдан бўлиб, порнография ва қимор ўйинлари билан боғлиқ 626та иловани ўчириб ташлаш сўралган. Улардан 517таси ўчирилган.

Иккинчи ўринда қимор ўйинлари билан боғлиқ 37 иловани ўчириб ташлашни сўраган Норвегия, жойлашган, иловаларнинг барчаси ўчирилган. Учинчи ўринда эса Вьетнам: 29 илова (қимор ўйинларига алоқадор), тўққиз илова ўчирилган.

Саудия Арабистони 25та иловани ўчириб ташлашни сўраган (уларнинг барчаси шахсий сирлар билан боғлиқ). Швейцария 19та иловани ўчиришни сўраган (қимор ўйинлари, 15таси ўчирилган).

Россия онлайн-казинолар билан боғлиқ 11та иловани ўчиришни сўраган, тўққизтаси ўчирилган.

Мавзуга оид