Cash back нима ўзи? Ундан кимга фойда?
Охирги пайтда қулоққа кўп чалинаётган сўзлардан бири – Cashback! Нима ўзи у? Ундан кимга фойда? Келинг, яхшиси, кўпчилик тан олган маълумотлар базаси – “Википедия”га юзланамиз.
Cashback (ингл.) ёки Cash back (амер.) термини нақд пулни қайтариш маъносини англатиб, банк иши, электрон савдо ва бизнесда мижозларни жалб қилиш ва уларнинг содиқлигини рағбатлантириш мақсадида чегирмалар беришни ифодалаш учун ишлатилади.
Чакана ва электрон савдода Cashback бу мижозга қайтариб бериладиган чегирма ва бонусларни билдириб, қўшимча товар олиш, товарга алмаштириш ёки нақд пулда қайтариб беришни кўзда тутади.
Банк соҳасида Cashback мижозларни карталаридан тегишли савдо нуқталарида савдони рағбатлантирувчи дастурни билдиради.
Cashback анъанавий чегирмалардан фарқ қилади ва бунда харидор сотувчига чакана нархда (одатдаги чегирмалар ва акциялардаги нархлар ҳам ҳисобга ўтиши мумкин) пулни тўлайди ва савдонинг маълум бир қисми сифатидаги мукофотни сотувчидан бошқа шахс – сотувчига мижозлар келишини таъминлаб берган аффилатдан (банкдан) олади.
Cashback суммаси банк ҳисобидан тўлаб берилади ва бунда мижозларга қулай бўлиши учун шартномага асосан жисмоний шахсларнинг даромад солиқларини ҳам банк тўлаб бериши мумкин.
Cashback манбаи бўлиб, савдони рағбатлантириб берганлиги туфайли сотувчи томонидан банкка тўлаб берилган маблағ банк даромадлари ҳисобланади.
Савдолашиш – суннат амал
Бу борадаги айрим саволларимизга диндан жавоб қидирадиган бўлсак, савдолашиш – суннат амаллиги, жараён – енгил бўлиши ва томонларга қулайлик яратиш лозимлиги хақидаги турли манбалардан келтирилган ҳадисларни учратишимиз мумкин.
Cash back – савдолашишнинг замонавий шакли
Ҳозир савдо ташкилотлари томонидан савдони рағбатлантириш учун турли чегирмалар берилаётганлиги, акциялар ва ютуқли ўйинлар ташкил этилаётганлиги эътиборга тушмоқда. Бу эса, турли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан мижоз учун, бозор учун ва кучли рақобат шароитида яшаб қолиш учун кураш бошланганлигини англатади.
Турли савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари томонидан СКИДКА -10-70%, АКЦИЯ 2+1, РАССРОЧКА, РЕАЛИЗАЦИЯ, ЛИКВИДАЦИЯ каби рекламаларни, ташқи рекламага кўп пул сарфлаганига қарамасдан савдо ривожланмаганлиги, банкрот ҳолатига келиб қолганлигини кузатамиз.
Сабаб: Акциялар, чегирмалар ва реклама акциясини керакли жойда ва ўз вақтида амалга оширилмаганлиги, берилган чегирмаларнинг мижозлар аудиториясига етиб бормаганлиги.
Яна бир ҳолат, айрим супермаркет ва дўконларда сотиб олмоқчи бўлган нарсаси бўйича савдолашгани боис,“бу сизга бозор эмас-ку” дея танбеҳ эшитиб ноқулай вазиятда қолган харидорларни учратамиз.
Сабаб: харидорга қулай вазият йўқ, бозорга бориб савдолашса бўлади, лекин сифатга кафолат йўқ, супермаркетга борса, сифат бордир-у, савдолашишга имкон йўқ.
Hi-tech bank ХАТБ томонидан таклиф этилаётган Cash back тизими – савдолашишнинг замонавий шакли сифатида кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда. Бу борадаги хизматларга аниқлик киритиш мақсадида Hi-tech bank ХАТБ Бошқарув Раиси ўринбосари Полвонов Шавкат Тагаймуратович қуйида ўз фикрларини билдириб ўтган.
Hi-tech bank ХАТБ томонидан таклиф этилаётган Cash back тизими барча томонлар учун манфаатли ва фойдалилиги билан ажралиб туради, жумладан:
- савдо нуқтаси савдо ҳажмининг ошганлигидан, айланма маблағлари кўпайганлигидан ва пул айланмаси тезлашганидан даромад кўради;
- харидор тегишли савдо нуқталарида жорий нархда савдо қилиш билан бирга қўшимча даромадга эга бўлади, Cash back картадаги маблағларини исталган кўринишда, хоҳласа, нақд ҳолда ишлата олади.
- Банк тизим иштирокчиси ва ташкилотчиси сифатида даромад кўради.
Cash back тизими иштирокчилари, савдо ташкилотлари ва харидорлар бошқаларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга бўлади, хусусан:
Савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари учун афзаллиги:
- Чегирмаларни манзилли аудиторияга бериш орқали савдони рағбатлантириш;
- Акциялар, чегирмалар, янги товар ва хизматлар хақида мижозларни ўз вақтида онлайн режимда хабардор қилиш;
- Доимий ва барқарор мижозлар базасини шакллантириш;
- Бозордаги тегишли сегмент, ҳамкорлар, рақобатчилар ва мижозларга оид маълумотлардан ўз вақтида онлайн режимда хабардор бўлиш:
- нархлар ўзгариши, таклифларингиз хақида бўлажак мижозларингизга смс-хабарномалар жўнатиш;
- Банк сайтида товар ва хизматлар рекламасини жойлаштириш;
- Савдо ташкилотига оид маълумотни банк рекламаси билан бирга берилишига эришиш.
Харидорлар учун афзаллиги:
- Мижоз тегишли жойда савдо қилгани сари Cash back картада пул йиғилади;
- Кимда? Қанча? Cash back чегирмалар хақида онлайн хабардор бўлади;
- Савдолашишнинг замонавий шакли - Cash back тизимидан фойдаланади;
- Оғзаки савдолашмай, гапирмасдан ва кўп ҳам тортишмасдан бонус олади;
- Кимдан? Қанча чегирма билан? Нима олади? Буни ўзи ҳал қилади.
- Cash back картадаги пулни исталган пайт ишлатиши, истаса нақд олиши мумкин.
Hi-tech bank: Биз трендларни белгилаймиз!
Ушбу шиори остида янги маҳсулот ва хизмат турларини тақдим қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган, жумладан, Ўзбекистонда биринчи бўлиб, Hi-tech bank 2017 йилда Cash back тизимини жорий қилди ва бугунги кунда банк томонидан кутилмаган даражадаги чегирмалар мавсуми эълон қилинди. Мазкур акцияда иштирок этган мижозлар 9 турдаги банк хизматларидан БЕПУЛ фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Бундай чегирмалар мавсумида, биринчилар доим қадрланган. Биринчилардан бўлинг ва таклиф этилаётган хизматлардан имтиёзли равишда фойдаланиб қолинг!
Hi-tech bank одатий банк хизматларини кўрсатиш билан чекланиб қолиш ниятида эмас. Замонавий хизматлар билан бир қаторда, аҳолимизнинг диний ва анъанавий қадриятларини эътиборга олиб, ислом молиясини Ўзбекистонга олиб кириш ва Ислом банк иши маҳсулотларини тақдим этишни режалаштирган.
Жумладан, Hi-tech bank Бошқарув раиси Саттаров Барҳаётжон Баҳодирович Al-Huda Centre of Islamic Banking and Economics (CIBE) Ислом банк иши ва иқдисодиёти Маркази вакилларини қабул қилди ва Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, Ислом банк иши маҳсулотлари ва хизматларини жорий этишда ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.
Таъкидлаш жоизки, ислом молияси ўзининг барқарорлиги ва мукаммал асосларга қурилганлиги билан анъанавий молия тизимидан ажралиб туради.
Янги трендларни белгилаш – бош мақсадимиз!
Агар Сиз янги турдаги инновацион банк хизматларидан биринчи бўлиб фойдаланишни хоҳласангиз, Hi-tech bank мижозига айланинг ва банк томонидан таклиф этилаётган инновацион ечим ва хизматлардан фойидаланинг ҳамда сиз учун тақдим қилинаётган туҳфалардан баҳраманд бўлинг.
Мурожаат учун телефон: (78) 150-33-66
E-mail: info@htb.uz
Сайт: www.htb.uz
Hi-tech bank ХАТБ Матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида