Экоқўмита ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши: «Экология масаласида маҳаллий ҳокимият ваколатларини йўқотиш керак»
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда республикадаги йирик саноат корхоналарининг атроф-муҳитга етказаётган зарари хусусида мониторинг натижалари таҳлил қилинди.
Кенгаш муҳокамасида таъкидланишича,маҳаллий ҳокимликларнинг аралашуви сабабли Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг баъзи ваколатлари амалга ошмаяпти.
«Тузилмавий жиҳатдан жойларда экология қўмитаси билан бир қаторда маҳаллий ҳокимият ҳам хўжайин. Қачонки биз бу соҳада ҳокимликларнинг таъсирини йўқ қилсак, қўмита ўз сўзини бемалол айта олади.
Мисол учун, қўмита заводга атмосфера ҳавоси, сув, тупроқ бўйича тегишли нормаларни белгилагани, талаб қўйгани билан, у ёқда ўзининг ҳокими айтади: мен хўжайинман, мен ҳокимман, менинг айтганим бўлади, фойдани ўйла, дейди. Корхона эса ўз-ўзидан ҳокимга қулоқ солади.
Атроф-муҳит ҳимояси масаласида Экология қўмитасининг назоратчилик функциясини мустаҳкамлаш, ваколати бўлмаган органларнинг таъсирини йўқотиш муҳим. Шундагина ундан биз нимадир талаб қила оламиз. Тегишли ташкилотлар, ҳокимиятнинг аралашувини бартараф этиш керак, улар фақат қўмита сўрови билан ишлаши лозим» , ─ дейилади муҳокамада.
Муҳокама давомида тузилмавий жиҳатдан қўмитани тўғридан тўғри Президентга бўйсунадиган тартибга ўтказиш, экологик масалаларни давлат раҳбарининг кўрсатмаси орқали ҳал қилиш таклиф этилди.
Жамоатчилик кенгаши раиси Юсуфжон Шодиметовнинг баён қилишича, қўмита фаолиятидаги баъзи камчиликларга субъективизм, тортинчоқлик сабаб бўляпти.
«Қонуннинг кучидан фойдалана олишмаяпти, ўз ўрнида ишлатишмаяпти. Нега кимё , авто саноатнинг, гегемонларнинг раислари экология қўмитасига келиб ўтирмайди, ҳисобот бермайди? Корхоналар иқтисодий ривожланишни ўйлайди. Уларнинг экология билан иши йўқ» , ─ дейди у.
Маълумот учун, экология ва атроф-муҳит муҳофазасига доир Ўзбекистон Республикасининг 30дан ортиқ қонунлари ва норматив ҳужжатлари мавжуд.
Мавзуга оид
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
23:00 / 04.11.2024
“Афсус, виждон иссиқхонада ўсмайди" - Шерзодхон Қудратхўжанинг пости эътирозларга сабаб бўлди
10:56 / 03.11.2024