Ўзбекистонда янги темир йўл линиясини қуриш таклиф этиляпти
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Гурлан-Амударё темир йўл линиясини қуриш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Хоразм вилояти Шовот туманидан Гурлан ҳамда Қорақалпоғистоннинг Амударё туманлари орқали янги темир йўл қуриб, Мискин-Нукус темир йўли билан туташтиришни таклиф қиламан”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Билдирилишича, ҳозирги кунда Саратов-Тошкент ва Волгоград-Тошкент поездлари Урганчга кириши учун Нукус-Мискин-Урганч маршрути бўйлаб 200 километрга яқин ортиқча йўл юришади (Урганч яқинидан ўтиб, Мискин станциясидан яна орқага қайтади) ва йўловчилар 3 соатга яқин вақт йўқотишади.
Яъни, таклиф қилинаётган йўл қурилиб, ишга туширилса, йўналиш вақти 2-3 соатга қисқаради, бу катта иқтисодий самарадорликка эгалиги айтилади. Бундан ташқари, Гурлан ва Амударё туманларида янги иш ўринлари яратилади. Ушбу туманларга юкларни етказиб бериш анча арзонлашади.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Гурлан-Амударё темир йўл линиясини қуришни таклиф қиламиз”, - дейилади петицияда.
Мавзуга оид
22:45 / 02.11.2024
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
19:13 / 23.10.2024
Афғонистон Амударё ҳавзасида нефт қазиб олишни кўпайтиришга қарор қилди
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024