Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мактабларда телефондан фойдаланишни тақиқлашмоқчи
Роспотребнадзор бир ой ичида ишчи гуруҳ тузади ва мактаблар ҳудудларида ўқувчиларнинг телефондан фойдаланишларини тақиқлаш бўйича таклиф тайёрлайди. Бу ҳақда идора раҳбари Анна Попова маълум қилди, деб хабар берди «Интерфакс».
Аввалроқ федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко ана шундай ташаббус билан чиққан ва экспертлардан янги ўқув йили бошлангунига қадар масаланинг барча жиҳатларини кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилишларини сўраганди.
«Турли давлатларда этика меъёрлари мавжуд. Агарда бола дарсда телефон билан ўтирса у ўқийдими? Йўқ», — деганди у.
2017 йил августда таълим вазири Ольга Васильева шунга ўхшаш баёнот билан чиққанди. Унинг фикрича, дарсларда мобиль телефонлардан фойдаланиш ўқув жараёнига халал беради ва таълим муассасалари раҳбарлари смартфонлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга. Унинг ўзи эса, мактабларда смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаш керак деб ҳисоблашини айтганди.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
18:01 / 15.04.2026