Ўзбекистон | 21:22 / 04.07.2019
16414
1 дақиқада ўқилади

UzAuto Motors компанияси General Motors стандарти бўйича ишлайди

GM Uzbekistan компанияси номи UzAuto Motors дея ўзгартирилгани билан, бу General Motors компаниясининг Ўзбекистонни бутунлай тарк этганини англатмайди. Бу ҳақда UzSangvu, Avtooyna, Uz-Chasys, Uz-Koji, UzDongVon ҳамда UzAuto Motors заводига уюштирилган пресс-тур чоғида компания вакили маълум қилган.

Kun.uz мухбирининг компания вакилининг пресс-тур мобайнида айтган сўзларидан иқтибос келтиришича, UzAuto Motors компаниясида ишлар General Motors компанияси стандарти бўйича давом эттирилаверади. Яъни, бундан ички бозорга автомобиллар Chevrolet бренди билан ишлаб чиқарилишда давом эттирилишини англаш мумкин.

Шунингдек, Ravon бренди ҳам ўзгартирилмаслиги, хорижий давлатларга UzAuto Motors’да ишлаб чиқариладиган автомобиллар Ravon бренди остида экспорт қилиниши давом этиши таъкидлаб ўтилган. Шунингдек, компанияда янги брендлар устида иш олиб борилмоқда, улар ҳақида яқин кунларда эълон қилинади.

Мавзуга оид