Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент GM раҳбари билан маҳсулот турларини кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти Вашингтонда General Motors International'нинг глобал ижрочи директори Шилпан Амин билан учрашди. Маҳсулотлар турини кенгайтириш ва маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, замонавий машинасозлик технологиялари ва хомашё ресурслари соҳасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга амалий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида “General Motors International” компаниясининг глобал ижрочи директори Шилпан Аминни қабул қилди.
Ушбу корпорация билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. “General Motors International” компаниясининг Ўзбекистон автомобил саноатини ривожлантириш ва диверсификация қилишдаги муҳим ўрни қайд этилди.
Сўнгги 5 йил ичида компания томонидан 1,6 миллион дона автомобил ишлаб чиқарилди, Ўзбекистон “Chevrolet” бренди учун АҚШдан кейин иккинчи йирик бозорга ҳамда Марказий Осиё ва МДҲ бозорларида сотувлар бўйича етакчига айланди.

Ишлаб чиқариш кооперациясини янада ривожлантириш, маҳсулотлар турини кенгайтириш ва маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Замонавий машинасозликда талаб юқори бўлган янги технологиялар ва хомашё ресурслари соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026