Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Универсиада-2019. Ўзбекистонга иккинчи медални Ҳикматилло Тўраев тақдим этди
Италиянинг Неаполь шаҳрида давом этаётган ёзги универсиада ўйинларининг учинчи кунги баҳслари якунланди. Қувонарлиси, бугун мусобақа дастуридан ўрин олган дзюдо баҳсларида -73 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Ҳикматилло Тўраев делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални қўшиб қўйди.
Ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлаган Тўраев дастлаб латвиялик Абулфазс Насировсни ва Шимолий Кореялик Ким Чол Гвангни мағлубиятга учратди. Ярим финал йўлида мезбон вакили Гисмондо Андеарадан устун келган Тўраев финал йўлланмаси чиқиш учун баҳсда россиялик Евгений Прокорчукга имкониятни бой бериб қўйди.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда черногориялик Марко Гусични дастлабки дақиқадаёқ иппон, яъни соф ғалаба билан мағлуб этган полвонимиз универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Универсиадаги дастлабки медалини яна бир дзюдочимиз Муҳаммадкарим Хуррамов (+90 кг) қўлга киритган эди.
Мавзуга оид
23:41 / 14.09.2025
Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида тенгсиз бўлди
19:53 / 27.02.2025
Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади
13:43 / 19.10.2024
Тошкентда ҳарбийлар ўртасида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди
17:16 / 03.08.2024