Ўзбекистон - Қозоғистон чегараси бўйича музокаралар бўлиб ўтди
Аввал эришилган келишувларга мувофиқ, 2019 йилнинг 1-5 июль кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Ўзбекистон - Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, учрашувда давлатлараро чегара демаркацияси бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишлар давом эттирилган.
Тадбирда Ўзбекистон - Қозоғистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида дала демаркация ишлари бошланишининг аниқ муддатлари келишилди.
Музокаралар якунларида делегация раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Ергеодезкадастр давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Қозоғистон Республикаси ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Зулфия Аманжолова тегишли Баённомани имзоладилар.
Учрашув анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди, дея таъкидланади хабарда.
Мавзуга оид
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024