Жаҳон | 23:57 / 07.07.2019
8163
2 дақиқада ўқилади

Эдинбург университетида 150 йиллик кечикиш билан талаба қизларга дипломлар топширилди

Эдинбург университети раҳбарияти ўз вақтида тиббиёт факултетида таҳсил олган 7 нафар талаба қизга уларнинг ўлимларидан кейин университетни тамомлаганлик ҳақида диплом топширишга қарор қилди. Бу 150 йиллик тарихий адолатсизликни тузатиш мақсадида амалга оширилди. 

1869 йилда университетга ўқишга кирган ва кейинчалик “Эдинбурглик еттилиги” каби маълум бўлган қизлар Буюк Британияда тиббий таълим олишга қўйилган илк аёллар бўлган.

Қизлар ўқиш вақтида эркак ўқитувчилар ва талабалар томонидан доимий ва очиқча таҳқирлашга дуч келганлар. Пировард натижада университетнинг ўша вақтдаги раҳбарияти қизлар олий таълим ҳақида расмий ҳужжат олмасликлари учун бор имкониятни ишга солган.

Кейинчалик аёлларнинг олий таълим олишга ҳуқуқи учун кураш миллий миқёсга етган ва 1877 йилда тегишли қонунчилик қабул қилинган. 1,5 асрдан кейин адолат тикланиб, “еттилик”ка аталган дипломлар тантанали маросим вақтида университетнинг 7 нафар аёл битирувчисига топширилди.

“Биз бугун бу аёлларга тегишли даражалар берилишидан жуда хурсандмиз. “Эдинбург еттилиги” тўқнаш келган таҳқирлаш шубҳасиз тарихда қолди, бироқ бугунги кунда ҳам истеъдодли одамларга университетларда муваффақиятларга эришишда тўсқинлик қилувчи кўплаб тўсиқлар мавжуд”, деб айтган олий таълим муассасаси вице-президенти Питер Мэтисон.

Мавзуга оид