IFAB (Халқаро Футбол Ассоциациялари Кенгаши) март ойи бошида Абердиндаги йиғилишида футбол қоидаларида бир қатор ўзгартиришлар киритганди. Ўзгаришлар шу йилнинг 1 июнидан амал қилиши кўзда тутилган. Демак, бошланадиган барча мусобақалар янги қоида бўйича ўтказилади. Эътиборингизга, диққатга молик ўзгаришлар ҳақида маълумот ҳавола қиламиз.

ЖОНЛИ ДЕВОР

Жарима зарбаси белгиланганида, агар ҳимояланувчи томон уч нафар ва ундан ортиқ футболчидан иборат жонли девор ҳосил қиладиган бўлишса, рақиб уларга халақит бериш учун ўз футболчиларини жонли деворга қўша олмайди. Ҳужумчилар жонли девордан камида бир метр масофада бўлишлари ва унга халақит бермасликлари лозим.

Ушбу ўзгариш жарима зарбаси ижро этилганда турли зиддиятлар ва натижада тўхталишларни олдини олиш мақсадида киритилмоқда.

ГОЛНИ НИШОНЛАШ

Агар голни урган футболчи уни нишонлашда қоидани бузса (масалан, футболкани ечиш), кейинчалик ушбу гол ҳисобга олинмаган тақдирда ҳам сариқ карточка билан жазоланади.

ТЎПНИ ЎЙИНГА КИРИТИШ

Тўп дарвоза олдидан эркин зарба билан ўйинга киритилаётганда, у жарима майдонини тарк этиши шарт эмас. Энди ҳимоячи тўпни жарима майдони ичида қабул қилиб олиши ва ҳужумни бошлаши мумкин. Ўз навбатида, рақиб ҳужумчилари бу пайтда, яъни тўп ҳимоячи томонидан қабул қилингунча, жарима майдонига кирмай туради.

Айтилишича, бу прессингни қийинлаштиради ва ўйин темпи ошишига олиб келиши мумкин. Чунки, рақибнинг прессингидан қўрқиб, тўпни узоққа тепиб юбориш ҳолатлари кузатиларди, энди ҳимоячилар ердан ўз жамоаси ҳужумини бошлашда кўпроқ имкониятга эга бўлишади.

ҚЎЛ БИЛАН ЎЙНАШ

Энди ҳар қандай алфозда, агар тўп қўлга тегиб, рақиб дарвозасига киритилса, гол ҳисобга олинмайди. Энди бундай ҳолатларда атайлаб ёки бехосдан қўлга тегиш сифатида ажратилмайди. Бундай вазиятларни аниқлашда, VAR’нинг ўрни жуда катта бўлиши кутилмоқда. 

ЎЙИНЧИ АЛМАШТИРИШ

Алмаштирилаётган футболчи энди ўзига яқин бўлган ён чизиқдан майдонни тарк этаверади. У захира ўриндиғи жойлашган ва янги футболчи тушаётган нуқтадан майдонни тарк этиши лозим бўлмайди. Табиийки, бу ўйин вақтини чўзиш ҳолатлари учун кураш сифатида баҳоланмоқда.

ПЕНАЛЬТИ