Жаҳон | 20:52 / 08.07.2019
7484
1 дақиқада ўқилади

Араб коалицияси Қизил денгизда хусийларнинг ҳужумини қайтарди

Фото: Reuters

Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Қизил денгизда Ямандаги хусий исёнчиларининг ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда SPA агентлигига коалициянинг расмий вакили Турки ал-Маликий хабар қилди.

"Коалиция кучлари хусийлар террорчи гуруҳи томонидан йўналтирилган миналаштирилган кемани тўхтатиб қолди ва йўқ қилди", - деди ал-Маликий.

У хусийларни кемаларга таҳдид солувчи терактлар режалаштиришда айблади.

Яманда ҳукумат ва "Ансар Аллоҳ" хусийлар ҳаракати ўртасидаги низолар 2014 йилдан буён давом этмоқда. 2015 йил мартдан буён Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси ҳукумат тарафини олиб ҳаракат қилмоқда. 

Мавзуга оид