Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода мудҳиш ЙТҲ: уч фуқаро ҳалок бўлди, тўққиз киши касалхонага олиб кетилди
Фото: KUN.UZ
Жорий йилнинг 6 июль куни соат 17.15ларда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшаган 58 ёшли М.А. бошқарувидаги Lacceti русумли автомашинани Зарангари маҳалласида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган Поскати қишлоғида яшаган 59 ёшли А.Р. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада икки автомашина ҳайдовчилари ҳамда Cobalt автомашинасининг йўловчиси - 54 ёшли Р.С. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган.
Lacceti автомашинасининг уч нафар йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шунингдек, Lacceti автомашинасининг бир нафар ва Cobalt автомашинасининг 5 нафар йўловчисига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
22:23 / 14.05.2026
Осиё хотин-қизлар II форумида Бухоро декларацияси қабул қилинди
19:30 / 14.05.2026