Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда автомашиналар тўқнашуви: тўрт киши касалхонага ётқизилди
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 6 июль куни соат 21.30ларда Наманган вилоятининг Поп туманида яшовчи 20 ёшли Д.А. бошқарувидаги “ВАЗ-2101” русумли автомашинасини Муқимий маҳалласида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 32 ёшли Э.М. бошқарувидаги “М-412” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада “М-412” автомашинаси ҳайдовчиси ва “ВАЗ-2101” автомашинаси ҳайдовчиси ҳамда унинг уч нафар йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:24
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
08:52 / 13.05.2026