Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси халқаро ва хорижий тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш учун ҳамиша очиқ
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари шу йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловолди ҳолати ва унга тайёргарликнинг боришини баҳолаш учун Тошкентга келади.
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Гулноза Раҳимова бу борада тушунтириш берди.
- Бугунги кунда демократик сайлов тизимини ривожлантириш учун кўплаб воситалар ва усуллар яратилган бўлиб, улардан бири халқаро сайловни кузатиш институтидир. Бу институт очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, сайлов жараёнининг ишончлилигини ошириш, шунингдек, демократик сайловларни ўтказиш масалалари бўйича тажриба ва ахборот алмашиш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасидаги сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш имконияти Ўзбекистон Сайлов кодексида кўзда тутилган. Уларга сайлов жараёнининг барча даврларини қамраб оладиган - сайловга тайёргарликдан уни ўтказиш, сайлов натижаларини эълон қилишгача, шу жумладан, сайлов куни сайлов участкасида кузатув олиб бориш ва овозларни санаб чиқишгача бўлган жараённи кузатиш ҳуқуқига берилган.
Ўзбекистон Республикаси EХҲТ аъзоси сифатида демократик сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олган.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, ЕХҲТ ДИИҲБнинг бўлажак сайловларни кузатиш учун таклиф этилиши мамлакатимизнинг эркин, адолатли ва ҳаққоний сайловларни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича халқаро мажбуриятларга содиқлигидан, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловни миллий қонунчилик ва умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларига тўлиқ мувофиқликда ўтказишга қатъий қарор қилганидан далолат беради.
Бу сафар Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ ДИИҲБга парламентга бўлажак сайловларни кузатишда иштирок этиш учун сайловлардан олти ой олдиндан таклифнома юборди. Шу муносабат билан Миссия мамлакатимизда ўз фаолиятини мунтазам равишда амалга ошираётганини таъкидламоқчиман, бу ташриф биринчи эмас. Аввалроқ Миссия 2004, 2009, 2014 ва 2016 йилларда мамлакатимизда фаолият олиб борган.
Мавжуд амалиётга мувофиқ, ЕХҲТ ДИИҲБ сайловларни кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги, унинг шакли, муддати ва сайловга тайёргарлик ҳолатини баҳолаш натижалари асосида зарур кузатувчилар сонини, миллий сайлов қонунчилигининг умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлиги таҳлили бўйича қарор қабул қилади.
Миссия ташрифи доирасида Ташқи ишлар вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис палаталари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Олий суд, Адлия вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Ахборот ва коммуникация агентлиги ҳамда сиёсий партиялар ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган.
Учрашувлар якуни бўйича Миссия самарали, ишончли ва профессионал сайлов кузатувлари, сиёсий плюрализм, шаффофлик ва жамоатчиликнинг сайлов жараёнига ишончи ҳамда ДИИҲБнинг аввалги сайловларни кузатиш натижалари бўйича тавсияларининг бажарилиши каби каби сайлов ўтказиш учун минимал шартларнинг мавжудлиги мезонлари акс эттириладиган ўз хулосасини тайёрлайди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси халқаро ва хорижий тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш учун ҳамиша очиқдир, бу муносабатлар эришилган ютуқлар ва тажрибалар учун муҳим аҳамиятга эга.
Мавзуга оид
19:13 / 02.11.2024
Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловини ўтказиш санаси белгиланди
18:07 / 16.10.2024
Олий Мажлис сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди
18:48 / 08.10.2024
Сайловда муддатидан олдин овоз бериш кунлари ва вақти белгиланди
15:52 / 20.09.2024