Ўзбекистон | 15:52 / 20.09.2024
9896
2 дақиқада ўқилади

Илк бор барча депутатлик ўринларига 5 та партия томонидан 100 фоиз номзодлар кўрсатилди

Бундай натижа Ўзбекистон миллий сайлов тарихида биринчи маротаба қайд этилган.

Фото: Марказий сайлов комиссияси

20 сентябрь куни бўлиб ўтган Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ва сайловолди ташвиқотига оид муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Маълумотларга кўра, бу йилги сайловда 5 та сиёсий партия – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси, Экологик партия, Халқ демократик партияси ва «Адолат» социал-демократик партияси томонидан барча депутатлик ўринларига 100 фоиз номзодлар кўрсатилган.

Мазкур партиялар бир мандатли сайлов округлари бўйича 375 нафар, ягона сайлов округи бўйича эса 500 нафар номзодни рўйхатга олишга муваффақ бўлди. Қонунчилик палатасига жами 875 нафар номзод кўрсатилган. Бу миллий сайлов тарихида биринчи марта рўй бермоқда.

Йиғилишда қайд этилганидек, номзодлар таркибида инклюзивлик, яъни ногиронлиги бўлган шахслар сони ҳам кўпайган. Бу йил Қонунчилик палатасига 11 нафар, маҳаллий Кенгашларга эса 605 нафар ногиронлиги бор шахслар номзод сифатида кўрсатилди.

Сайловолди ташвиқоти 22 сентябрдан бошланиб, партиялар оммавий ахборот воситаларида чиқишлари учун тегишли тартибда вақт ажратилади. Бу йил сиёсий партиялар сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда ташвиқот материалларини тайёрлашлари мумкин бўлади. Аммо бунинг учун сунъий интеллектдан фойдаланганлик ҳақида маълумотлар берилиши шарт.

Сайловда иштирок этаётган номзодлар орасида 44,7 фоизини аёллар ташкил этмоқда. Бу энг юқори кўрсаткичлардан бири бўлди. Номзодларнинг ўртача ёши эса 47,2 ёш бўлиб, уларнинг 44,2 фоизи 45 ёшгача бўлганлардир.

Марказий сайлов комиссияси сайлов жараёнларининг тўлиқ шаффоф ва адолатли ўтишига кафолат беришини маълум қилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти