11:19 / 08.07.2019
13726

Ўзбекистон тарихидаги илк триатлон мусобақаси қандай ўтди?

Кеча, 7 июль куни Тошкентдаги BeFit Fitness va Wellness мажмуасида спортнинг триатлон тури бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақа ташкил қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Видео: Youtube

 Видео: Mover (tas-ix)

Ўзбекистонда биринчи бор катта масштабда ташкил қилинган мазкур спорт беллашуви «Indoor-triatlon» яъни, классик триатлондан фарқли тарзда, ёпиқ спорт мажмуаларида ўтказилди.

Унга кўра, мусобақа иштирокчилари триатлон беллашувларидан ўрин олган сузиш босқичини сув ҳавзасида, велопойга шартини – велосипед машқ ускунасида ва югуриш босқичини югуриш йўлакчасида бажаришди.

Қатнашчиларига ҳар бир босқични бажариш учун маълум вақт ажратилди: 10 дақиқа сузиш, 30 дақиқа велосипед, 20 дақиқа югуриш ва 5 дақиқа – транзит зоналарни ўтиш. Мазкур форматга кўра, эркак ва аёл спортчиларнинг иштироки уч босқичли масофалар йиғиндиси бўйича аниқланди.

Беллашувда ўттиз нафар ҳаваскор триатлет, жумладан, таниқли маҳаллий ва халқаро компанияларнинг топ менежерлари ҳам иштирок этди.

Kun.uz мухбири Триатлон федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Фаррух Носировдан федерациянинг кейинги режалари ҳақида сўради. Унинг айтишича, ташкилот ўз олдига иккита йўналиш: ҳаваскор ва профессионал триатлонни ривожлантиришни мақсад қилиб олган.

Фаррух Носиров

«Режага кўра, бугунги мусобақа спортчиларимизга яқинлашаётган халқаро мусобақага тайёргарлик вазифасини ҳам ўтаб бериши лозим. Жумладан, бир ҳафтадан сўнг, 14 июль куни ўзбекистонлик йигирма нафар ҳаваскор спортчи IRONMAN 70.3 Astana (Қозоғистон) мусобақасида қатнашади.

У ерда иштирокчилар Ironman – 1.9 км сузиш, 90 км велосипед ва 21 км югуриш масофасини босиб ўтишлари керак», дейди Фаррух Носиров.

Мусобақа якунига кўра, эркаклар ўртасида Семен Шадрин 24.420, аёллар ўртасида эса Анна Романика 20.77  вақт натижасини кўрсатган ҳолда ғолибликка эришди.

Маълумот учун, Ўзбекистон триатлон федерациясининг шу йил еттинчи мартдаги навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференциясида Отабек Муҳаммадалиевич Умаров федерация раиси лавозимига сайланган.

Отабек Умаров

Ташкилот 2019 йилнинг 3 май куни нодавлат-нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказилган.

Триатлон нима?

Top