Путинни ҳақоратлаган грузиялик телебошловчи ишидан четлатилди
Грузиянинг “Рустави 2” телеканали Россия президенти Владимир Путинни ҳақорат қилган телебошловчи Георгий Габунияни 2 ойга ишидан четлатди. Бу ҳақда телеканал сайтида маълум қилинган.
7 июлда Габуния ўзининг муаллифлик дастури “P.S.” эфирида Путин номига ҳақоратомуз сўзлар айтган. У Путиндан ташқари, унинг марҳум ота-онаси шаънига ҳам куракда турмайдиган сўзлар айтган.
Журналистнинг ушбу қилмиши томошабинларни аччиқлантирган ва Тбилисида юзлаб одамлар телеканал биносига келиб, бошловчини ва “Рустави 2” бош директори Ника Гварамияни ўз лавозимидан бўшатишни талаб қилишган. Кейинроқ телеканал раҳбарияти ушбу ҳодиса учун узр сўраган.
Габуниянинг қилмишини Грузия президенти Саломе Зурабишвили ва бош вазир Мамука Бахтадзе ҳам қоралаган.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024