Жаҳон | 22:54 / 09.07.2019
6923
1 дақиқада ўқилади

Аргентинанинг собиқ президенти Фернандо де ла Руа ҳаётдан кўз юмди

Аргентинанинг собиқ президенти Фернандо де ла Руа 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 9 июлда мамлакатнинг амалдаги президенти Маурисио Макри твиттерда маълум қилди.

“Собиқ президент Фернандо де ла Руа вафотидан қайғудаман. Унинг демократик сиёсатчи сифатидаги йўли барча аргентиналикларнинг таҳсинига лойиқ. Биз ушбу онларда унинг оиласи билан биргамиз”, деб ёзган Макри.

Фернандо де ла Руа Аргентина президенти лавозимини 1999 йилдан 2001 йилгача эгаллаган. У ушбу лавозимни мамлакатда иқтисодий инқироз кескинлашгани ортида бошланган оммавий тартибсизликлар сабабли муддатдан аввал тарк этган.

Июль бошида собиқ президент Буэнос-Айресдаги шифохоналардан бирига юрак ва буйрак етишмовчилиги билан ётқизилгани маълум қилинган.

Мавзуга оид