Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Журналистика соҳасида ишлашни истайсизми? Унда бу таклиф айнан сиз учун
Xabardor.uz сайти тажрибали, ўз ишини яхши кўрадиган ва масъулиятли журналистларни ишга таклиф этади.
1. Сайтнинг бош муҳаррирлиги лавозимига.
Қўйиладиган талаблар:
- рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш (қўшимча хорижий тилларни билиш рағбатлантирилади);
- ёш: 30дан 40гача;
- иш тажрибаси: шу соҳада камида 5 йил;
- ишни профессионал олиб бориш, ходимларнинг материалларини таҳлиллаш, мухбирларни зарур жойларга материал тайёрлаш учун юбориш ва уларнинг ишини назорат қилиш;
- ойлик иш ҳақи: 5 млн сўм ва ундан юқори.
2. Xabardor.uz сайти учун журналист.
Қўйиладиган талаблар:
- аввало, ўз касбини севадиган ва унга масъулият билан ёндашадиган;
- ёш: 20дан 30гача;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қиладиган;
- ҳудудлардан тезкор репортаж тайёрлаш;
- янгиликларга тезкор муносабат билдириши, зарур пайтда керакли материални тайёрлай олиши;
Xabardor.uz сизга:
- Энг замонавий техника воситаларида ишлаш имконияти;
- шаҳар марказидаги офис;
- расмий меҳнат шартномаси;
- ойлик иш ҳақи: 3 млн сўм ва ундан юқори.
- ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун ажойиб имконияти ва бошқа қулайликларни таклиф этади.
Номзодлардан [email protected] электрон почта манзилига кичик ҳажм ва эркин тарзда ўзи ҳақида баён этилган маълумотларни (Ф.И.Ш., яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир маълумотлар – нашр этилган мақолалардан нусхалар ва интернетда эълон қилинган ишларига ҳаволалар) юбориш сўралади.
Мурожаат учун телефон: +998 90 964 10 15 (Соат 10:00 дан 18:00 га қадар)
Мавзуга оид
15:21 / 29.03.2025
Австралиянинг олис шаҳридаги ягона шифокор ишдан кетяпти. Янги номзодларга 400 минг доллар маош таклиф этилмоқда
18:28 / 25.04.2024
Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди
21:17 / 12.03.2024
Kun.uz инглиз тилида ишловчи журналистларни ишга таклиф қилади
18:54 / 07.09.2023