Kun.uz сайти тажрибали, ўз ишига масъулиятли журналист ва видеомутахассисларни ишга таклиф этади.

Журналист – суриштирув-таҳлилий материаллар муаллифи

Вазифалари: Профессионал журналистик фаолият билан шуғулланиш, долзарб мавзуларда суриштирувлар, таҳлилий материаллар тайёрлаш.

Журналист – видеоматериаллар муаллифи

Вазифалари: Муҳим мавзуларда кўрсатувлар, интервюлар ва муаллифлик видеодастурларини тайёрлаб бориш.

Видеоконтент муҳаррири

Вазифалари: Тайёрланган видеомаҳсулотлар сифатини ошириш ва назорат қилиш, контентни таҳлил қилиш ва текшириш, видеотаҳрир.

Номзоднинг телевидениеда иш тажрибасига эгалиги қўллаб-қувватланади.

Юқоридаги уч вакансия учун талаблар:

  • журналистика соҳасида камида 2 йиллик иш тажрибаси;
  • олий маълумот;
  • хорижий тилни билиш;
  • 25-35 ёшлар атрофида бўлиши;
  • Тошкент шаҳридаги офисда мунтазам ишлаш имконига эга бўлиши лозим.

Оператор ва монтаж устаси

Вазифалари: Журналистик материалларни тасвирга олиш ва монтаж қилиш, ижодий-бадиий типдаги видеомаҳсулотлар яратиш.

Ишга олишда талабгорнинг бунгача қилган ишларига қараб баҳо берилади.

Талаблар:

– “Adobe After Effects” ва “Аdobe Premier” дастурларини юқори даражада ўзлаштирган бўлиши;

– юқори сифатли визуал эффектлардан фойдаланган ҳолда муаллифнинг ғояларини рўёбга чиқара олиши;

– ишига ижодий ёндашадиган бўлиши;

– операторлик ва монтаж соҳасида иш тажрибаси;

– олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши;

– ёши 20-35 оралиғида бўлиши керак.