Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореялик инвестор Ўзбекистонда электрон ҳисоблагичлар ишлаб чиқаради
Кореянинг йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланган Dongho Cosmo Co., Ltd компанияси вакиллари Ўзбекистонга янги истиқболли лойиҳани жорий этиш бўйича таклиф билдирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси маълумотига кўра, кореялик инвесторлар Ўзбекистонда онлайн режимда ишлайдиган электр, иссиқ ва совуқ сув ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириши кутилмоқда.
10 июль куни бўлиб ўтган учрашувда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бошқарув раиси Мирзиёд Юнусов ва кореялик инвесторлар корхонанинг иш тажрибаси ва фаолияти ҳақида фикр алмашди.
Маълумот учун, ҳафтанинг ҳар чоршанба кунида «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раҳбарияти электротехника саноати соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор бўлган инвесторлар билан учрашувлар ўтказиш анъанаси бошланди.