Ўзбекистон электр энергия тизимига қачон асос солинган?
Бугун, 10 июль куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар хонасида Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан «Иссиқлик электростанциялари» АЖ раиси Руслан Мубаракшин Ўзбекистон энерготизими тарихи ва бугунги куни ва келажагига оид қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.
Маълум бўлишича, энерготизим бўйича илк қадам бундан роса 110 йил муқаддам, 1909 йилда қўйилган. Тошкентнинг Дизельная кўчаси бўйлаб қатновчи трамвай учун 135 кВт.соатли дизель электронстанция ишга туширилган. 1913 йилга келиб аҳолига ҳам электр энергияси етказила бошланган ва 2 км.лик дастлабки линия тортилган. Ўтган асрнинг 20-30 йилларида фаол тарзда гидроэлектростанциялар қурила бошланган ва энг қизиғи уларнинг аксарияти ҳозирги кунда ҳам ишлаб турибди.
Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳам йирик электростанциялар, жумладан Ангрен АЭСи ҳам ишга туширилган ва уларнинг қуввати билан оккупация қилинган ҳудудлардан кўчириб келинган завод-фабрикалар ишлаган.
Мустақилликдан кейин ишга туширилган Толимаржон АЭСи йиллик 900 мегаватт қуввати бўйича Марказий Осиёда тенги йўқ ҳисобланади ва МДҲ давлатлари орасида учта шундай ГЭС бор.
Республиканинг энеретика тизимидаги 49 ташкилотда 45 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади. Электр энергияси ишлаб чиқаришда 80 фоиз газ, 6 фоиз кўмир, 2-2,5 фоиз мазут каби ёқилғилардан фойдаланилади.
Соҳанинг йиллик айланма маблағи 13 трлн сўм атрофида бўлгани ҳолда 2019 йилда 783 млрд сўм таъмирлаш ишларига сарфланади. Хорижда умумий тушумнинг камида 10 фоизи таъмирлашга сарфланиши керак, бизда бу кўрсаткич 6-7 фоизни ташкил қилади. 2019 йилда 4 млрд долларлик модернизация ишлари режалаштирилган бўлса, ҳозирга қадар 2,7 млрд долларлик ишлар бажарилган. Келажакда, 2021 йилга қадар барча истеъмолчиларни АСКУЭ тизими орқали тўловга ўтказиш режалаштирилган.
Журналистларни энг кўп қизиқтирган савол табиийки узилишларга қачон чек қўйилиши ва ўз энергия мустақиллигимизга неча йилдан эришишимиз тўғрисида бўлди.
Маълум қилинишича, фақат иссиқлик электростанциялари орқали 2020 йилдан бошлаб ишлаб чиқариш ҳажми ҳар йили ўртача 2-3 млрд кВт.соатдан ошириб борилади ва 2025 йилга келиб ҳозирги 58 млрд кВт.соатдан 78 млрд кВт.соатга, 2030 йилга бориб эса 88 млрд кВт.соатга етказилади. Бундан ташқари, 2030 йилгача тикланувчи энергия манбалари орқали ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмини 110-120 млрд кВт.соатга етказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
01:06 / 29.08.2024
Швейцария янги АЭСлар қурилишига қўйилган тақиқни бекор қилиши мумкин
10:40 / 22.08.2024
Санкциялар туфайли Москвада электр энергияси тақчиллиги келиб чиқиши мумкин
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:51 / 07.08.2024