Жаҳон | 10:40 / 22.08.2024
2389
3 дақиқада ўқилади

Санкциялар туфайли Москвада электр энергияси тақчиллиги келиб чиқиши мумкин

Фото: wikipedia

Россия пойтахти Москва яқин йиллар ичида электр энергияси тақчиллигига дучор бўлиши мумкин, дейилади Россия энергетикасини 2042 йилгача ривожлантириш бош схемаси лойиҳасида.

“Системний оператор” (Россия энергия тизими ягона диспетчери) томонидан тайёрланган схема маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб Москвага 1,5 GW, 2024 йилда эса 4,2 GW қувват етишмаслиги таҳдид солмоқда.

Пойтахт ҳудудининг электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳақида “Системний оператор” илк марта ўтган йили огоҳлантирган ва бош сабаб сифатида хорижда ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналарга хизмат кўрсатиш мураккаблашиб бораётганини келтирган эди. Гап иссиқлик электр станцияларининг газли турбиналари ҳақида бормоқда. Улар 2023 йилнинг июнида ғарб санкциялари қатъийлаштирилганидан сўнг эҳтиёт қисмлар ва таъмирсиз қолиб кетган.

Хусусан, ИЭСларга хизмат кўрсатишдан General Electric (GE) ва Siemens компаниялари бош тортган. «Системний оператор» маълумотларига кўра, хорижда ишлаб чиқарилган турбиналар Россия энергия тизимининг 9 фоиз қувватини таъминлаб келган.

Москвани электр билан таъминлашдаги “туйнук”ни ёпиш учун паросил блоклардан иборат, қуввати 1 GW бўлган янги газ станциясини қуриш керак, дейилади Бош схемада. Бундан ташқари, Курск ва Нововоронеж АЭСларидан ҳар бирининг ўтказиш қуввати камида 1,5 GW бўлган иккита электр узатиш линияси тортиб келишга тўғри келади. «Системний оператор» ҳисоб-китобларига кўра, қурилиш учун 174-351 млрд рубл талаб этилади.

“Москва шаҳри ва Москва области энергия тизимида йиғинди қуввати 1,7 GW бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган газ турбиналари ишламоқда ва уларга хизмат кўрсатиш санкциялар туфайли оғирлашиб бормоқда”, — дея вазиятни тасвирламоқда “Трансэнерком” АЖ бош директори Олег Шевцов. Электр тармоқларининг жисмоний емирилиши алоҳида муаммо, бу тақсимот тармоқларида 70 фоизгача, магистрал тармоқларда 50 фоизга етган.

Замонавий Россиянинг йирик генерация объектларининг мутлақ кўпчилиги советлардан мерос қолган, моҳиятан Владимир Ленин давридаги ГОЭЛРО режасининг “мевалари”дир, дейди Россия газ жамияти қошидаги экспертлик кенгаши аъзоси Павел Маришев.

«Ички периметр учун хавф-хатар манбаси бўлган очиқ кўриниб турган муаммо асбоб-ускуналарнинг маънавий эскирганидир. Бу етарли тарзда тез суръатлар билан янгиланмаётган электр тармоғи мажмуасига ҳам тааллуқлидир», деган у.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди