Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухгалтерия ҳисобининг ягона ахборот тизими ва «Юк ташишлар мониторинги» ахборот платформаси ишлаб чиқилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорда белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар ҳисобини амалга ошириш ҳамда солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ўртасида реал вақт режимида маълумотлар алмашиш имконини берадиган, солиқ ҳисоботини топшириш тизими билан интеграция қилинган бухгалтерия ҳисобининг ягона ахборот тизимини ишлаб чиқади ва жорий қилади.
Транспорт вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда «UzTrans» ягона интерактив ахборот тизими базасида қуйидагиларни таъминлайдиган «Юк ташишлар мониторинги» ахборот платформасини ишлаб чиқади:
- юк ташувчилар томонидан товарнинг кузатув ҳужжатларини (счёт-фактура (инвойс), юк хати ва бошқа ҳужжатларни) рўйхатдан ўтказиш;
- юк жўнатувчилар ва уни қабул қилиб олувчилар томонидан реал вақт режимида товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш.
Янги ўрнатиладиган тартибга кўра 2020 йил 1 январдан бошлаб:
- Ягона ахборот тизимидан фойдаланувчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти ушбу дастурий маҳсулотни қўллаган даврида текширилмайди;
- юк ташувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан товарнинг кузатув ҳужжатларини Ахборот платформасида мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади.
Мавзуга оид
19:17 / 07.04.2023
Футболни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори имзоланди
21:15 / 23.02.2023
Кўп қаватли ишлаб чиқариш биноларига мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилди – президент қарори
18:56 / 30.01.2023
Маҳаллий ҳокимиятга пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш тақиқланади – президент қарори
23:06 / 11.08.2020