Ўзбeкистон элчиси Ангела Меркель билан учрашди
2019 йилнинг 9 июль куни Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги элчиси Набижон Касимов Германия Федерал канцлери Ангела Меркель таклифига биноан Германияда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари учун “Мезеберг” ҳукумат қароргоҳида ўтказилган расмий қабулда иштирок этди.
Қабул чоғида Меркель билан қисқа суҳбат бўлиб ўтиб, канцлер ярим йил ичида амалга оширилган иккита олий даражадаги ташриф – Президент Шавкат Мирзиёевнинг январь ойида Германияга ва Президент Франк-Валтер Штайнмайернинг май ойида Ўзбекистонга ташрифлари якунларидан мамнунлигини билдирди. Канцлер ташриф якунларига ўта муваффақиятли ва сермаҳсул деб баҳо берди.
Германия ҳукумати раҳбарининг фикрича, олий даражадаги мазкур ташрифлар икки давлат ўртасида турли соҳалардаги ишончли муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг фаоллашувига хизмат қилади.
Меркель Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг эҳтиром ва энг эзгу тилакларини етказиб қўйишни сўради.
Мавзуга оид
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
11:30 / 29.10.2024
Берлинда "Хўжа Насриддин" фестивали ўтказилди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
09:50 / 18.10.2024