07:48 / 11.07.2019
8527

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» раисининг биринчи ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг тақдимномасига кўра, Азизбек Абдулазизович Баҳодиров “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарорига асосан, уюшма раисининг илм-фан ва инновациялар бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Азизбек Абдулазизович Баҳодиро

Азизбек Баҳодиров 2017 йилнинг февраль ойидан буён Тошкент архитектура-қурилиш институтининг қурилиш технологияси ва ташкилиёти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. Наманган муҳандислик-педагогика институтининг қурилиш факультетини 1998 йилда тамомлаган.

2012-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Тошкент архитектура-қурилиш институтида турли лавозимларда ишлаган. У техника фанлари доктори, профессор.

Top