Жаҳон | 22:46 / 11.07.2019
30059
2 дақиқада ўқилади

Путин ва Зеленский биринчи марта ўзаро суҳбатлашди

Фото: РИА Новости

Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский телефон мулоқоти ўтказишди. 

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, мулоқот ўтказиш ташаббуси Украина томонидан билдирилган. Песковнинг таъкидлашича, етакчилар “икки томондан ушлаб турилганлар шахсларни” қайтариш бўйича эксперт даражасидаги ишни давом эттиришга келишиб олишган.  

“Шунингдек, норманд форматида алоқаларни давом эттириш имконияти муҳокама қилинган”, деб қўшимча қилган Песков.

Украина президенти матбуот хизматида ўз навбатида суҳбатнинг асосий мавзуси “асирда ушлаб турилган ҳарбий денгизчиларни озод қилиш” бўлгани маълум қилинган.   

“Шунингдек, гап Россия ҳудудида сақланаётган Украинанинг бошқа фуқароларини қайтариш ҳақида борган”, дейилган хабарда.

Аввалроқ шу ҳафтада Зеленский Путинга Минскда учрашув ўтказишни таклиф қилганди. У бу учрашувда АҚШ, Франция, Британия ва Германия етакчилари ҳам иштирок этишлари кераклигини айтган. Песков бу ташаббусга изоҳ бериб, Москвада у кўриб чиқилишини, бироқ бундай саммитнинг истиқболи бор-йўқлигини англаб олиш зарурлигини айтган.

Путиннинг ўзи эса Зеленскийнинг таклифига изоҳ бериб, Россия Донбассдаги ихтилофни ҳал қилишнинг бирорта форматидан бўйин товламаганини эслатиб ўтган ҳамда бундай учрашувга яхши тайёргарлик кўрилиши кераклигини айтган.

Мавзуга оид