“Толибон” бир қатор масалалар бўйича АҚШ билан келишиб олганини маълум қилди
АҚШ ва “Толибон” ҳаракатининг делегациялари Қатардаги музокараларда деярли барча муҳокама қилинаётган масалалар бўйича келишувга эришди, фақатгина 1-2 та масала очиқ қолди. Бу ҳақда “Толибон”нинг Доҳадаги сиёсий офиси расмий вакили Суҳайл Шахин маълум қилди.
АҚШ ва толиблар ўртасидаги музокаралар 9 июлда Доҳада ўтган Афғонистон бўйича мулоқот якунлангандан кейин давом эттирилган.
“Музокараларда муҳокама қилинган барча масалалар бўйича келишишга эришилди, фақатгина 1-2 та масала қолди ва улар кейинги раунд вақтида муҳокама қилинади”, деб маълум қилган Шахин.
Унинг таъкидлашича, АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши муддатлари бўйича ҳали келишувга келинмаган, бироқ ушбу масала бўйича анча яқинлашиш бўлган.
“Толибон” вакилининг таъкидлашича, АҚШ билан музокаралар қанча давом этиши ҳали белгиланмаган танаффусдан кейин давом эттирилади. “Танаффус бир неча кун ёки ҳафталар олиши мумкин”, деб қўшимча қилган Шахин.
Аввалроқ АҚШнинг махсус вакили Қатардаги музокаралар 4 та асосий мавзу: АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши, ўт очишни тўхтатиш, Афғонистондаги барча томонлар мулоқоти ўтказилиши ва Афғонистон ҳудудини АҚШ ёки бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун қўлламаслик бўйича боришини маълум қилган.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
19:01 / 19.11.2024
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС етакчилари Доҳада эмаслигини маълум қилди
18:44 / 19.11.2024