Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 01:27 / 11.07.2019
4823
2 дақиқада ўқилади
Хорижлик фуқароларга харид қилинган товарлар учун тўланган ҚҚСни қайтариш («tax free») тартиби белгиланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Президент қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни киритади:
- чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтишда харид қилинган товарлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш («tax free») тартибини белгилаш;
- cолиқлар бўйича тўловларни кейинчалик бўлиб-бўлиб фоизи билан қайтариш орқали камайтиришни назарда тутувчи «инвестициявий солиқ кредитлари» институтини жорий этиш;
- солиқ тўловчи — юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор унга нисбатан қўлланилган молиявий жарималар тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб, қўлланилган молиявий жарималар миқдорининг 50 фоизини ўн кун давомида ихтиёрий равишда тўлаганда, уни жарима суммасининг қолган қисмини тўлашдан озод этиш бўйича молиявий жарималарни ундиришнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш;
- юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш мақсадида ялпи тушумнинг чегаравий миқдорини сунъий пасайтиришга қаратилган хатти-харакатларга (бўлиниш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва бошқалар)
- чек қўйиш чораларини кўриш, мазкур ҳолатлар аниқланганда тўланиши лозим бўлган солиқлар суммасига давлат солиқ хизмати органлари томонидан тузатиш киритиш ва уларни суд тартибида ундириш механизмларини жорий этиш;
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:51 / 25.08.2025
Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади
16:11 / 20.08.2025
Солиқчилар аниқлаган хато-камчиликлар бўйича “амнистия” эълон қилинди
15:52 / 29.07.2025
Солиқчилар ҚҚСни қайтаришда совиткичдан олинган сувни ҳам пуфлаб ичяпти — Қудбиев
16:08 / 24.05.2025