Жаҳон | 22:15 / 11.07.2019
14799
1 дақиқада ўқилади

Ер атрофини учиб чиқиш тезлиги бўйича рекорд янгиланди

Фото: Royal Australian Air Force

Халқаро экипаж One More Orbit парвози доирасида Ер атрофини учиб чиқиш тезлиги бўйича янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда парвоз ташкилотчилари твиттерда маълум қилди.  

Россия, АҚШ, Британия, Дания, Жанубий Африка, Украина ва Германияни билдирувчи 10 киши Ер атрофи бўйлаб энг тез саёҳатни амалга оширди. Улар сайёрамизнинг икки қутбини кесиб ўтган ҳолда 41526 км масофани учиб ўтишган.  

Парвоз 9 июлда АҚШдаги Канаверал бурнида бошланган. 46 соат 39 дақиқа 38 сониядан кейин жамоа ўз парвозини якунлаган. Парвоз амалга оширилган Gulfstream G650ER реактив самолётининг ўртача тезлиги 860,95 км/соатни ташкил қилган. 

Аввалги рекорд 2008 йилда TAG Group холдинги жамоаси томонидан ўрнатилган. Жамоа Ер атрофини ўртача 822,8 км/соат тезлик билан 52 соат 32 дақиқада учиб чиққан.

Мавзуга оид