Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ Навоийда чўмилиш учун рухсат берилмаган сув ҳавзаларида чўмилган ёшларга китоблар тарқатиб чиқди
Фото: ФВВ матбуот хизмати
Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда вилоят ҳудудларидан оқиб ўтувчи чўмилишга рухсат берилмаган каналлар ва дарёларда рейдлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда ФВВ сайтида хабар берилган.
Қайд этилишича, рейдлар давомида чўмилиш учун рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилаётган фуқароларга ушбу ҳудудларда чўмилиш мумкин эмаслиги тушунтирилиб, сув ҳавзаларидан чиқариб юборилмоқда ҳамда вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уларга китоблар берилмоқда.
Бундан ташқари, мавсум бошидан вилоят ҳудудидан ўтган дарё, каналлар ва ички ариқлар бўйларида “Чўмилиш тақиқланади” ёзувлари бўлган 356 дона огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилди, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:46 / 18.05.2026
Қамчиқда тоғда адашган 7 нафар фуқаро қутқариб қолинди
17:53 / 11.05.2026
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026
Навоийда 13 нафар боғча боласини ташиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради
22:44 / 02.05.2026