«Ўзкимёсаноат» АЖ: қишлоқ хўжалиги тизими билан муаммоларимиз бартараф этилди
Бугун, 12 июль куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзкимёсаноат» АЖ раҳбари ва мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда берилган маълумотларга қараганда, «Ўзкимёсаноат» АЖ 2018 йилда 4 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган ва йилни 240 млрд сўм соф фойда билан якунлаган, 185 млн долларлик экспорт қилинган. 2019 йил режаси бўйича жамият 6,9 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришни ва йил якунига кўра 400 млрд сўм соф фойда олишни мўлжалламоқда.
Жамият Марказий Осиё бозорида йирик экспортёр ҳисобланади ва барча қўшни давлатлар билан бирга Афғонистонга ҳам экспортни йўлга қўйган.
2019-2030 йилларга мўлжалланган дастур доирасида 12,1 млрд АҚШ долларига тенг қийматда 31та инвестицион лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Тадбирда узоқ йиллар давомида «Ўзкимёсаноат» ва унинг энг йирик харидори қишлоқ хўжалигининг ўзаро муносабатларида йирик қарздорликлар кузатилгани ва бу ҳар икки соҳани ҳам мураккаб вазиятга туширгани, ҳозир бу борада вазият қандайлиги борасида савол берилди.
«Ҳақиқатан ҳам қишлоқ хўжалиги тизимига маҳсулот етказиб беришда тўловлар боғлиқ муаммолар узоқ йиллар давом этиб келган. Аммо бундан икки йил муқаддам ҳукуматимиз томонидан барча ҳисоб-китоблар ўз ўрнига қўйилди, кўп вақтдан буён узилмай келаётган қарздорликлар бартараф қилинди. Шундан сўнг маҳсулотларимиз биржа орқали сотилиши йўлга қўйилди ва тўлиқ бозор механизмлари – талаб ва таклиф асосида ишлай бошладик. Бугунги кунда тўлов амалга оширилгандан кейингина омборлардан маҳсулот чиқарилади», дея жамият бошқаруви раиси Одил Темировнинг сўзларини Kun.uz келтирмоқда мухбири.
Мавзуга оид
12:00 / 09.12.2023
«Ўзкимёсаноат» яна бир халқаро рейтингни қўлга киритди
14:27 / 27.11.2023
Ўзбекистонда яшил водород ишлаб чиқарилади
16:00 / 26.10.2023
“Ўзкимёсаноат” АЖ кимё саноати тарихида илк бор ББ- “Барқарор” халқаро кредит рейтингини қўлга киритди
17:23 / 09.08.2023