Жамият | 00:01 / 12.07.2019
16337
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда икки ҳаваскор Lamborghini суперкарининг клонини йиғишни йўлга қўйди

Самарқандлик икки ҳавкаскор автомеханик Lamborghini Aventador суперкари клонининг серияли ишлаб чиқарилишини йўлга қўймоқчи.

Таъкидланишича, айни вақтда машина гаражда қўлда йиғилмоқда.

Бу лойиҳа ташаббускорларидан бирининг айтишича, ҳозирча Aventador’нинг корпусигина йиғилганига қарамай, машинага кўплаб буюртмалар тушмоқда. Суперкарнинг биринчи клони 40 кундан кейин тайёр бўлиши кутилмоқда.

Бироқ италянча спорткарлар иштиёқмандлари хурсанд бўлишга шошилмасалар ҳам бўлади, чунки йиғилаётган моделлар учун двигател сифатида маҳаллий агрегатлар қўлланади. Шу сабабли клон капоти остида Aventador учун анъанавий бўлган 700 от кучига эга 12 цилиндрли мотор пайдо бўлишини кутмаслик керак. Машинанинг динамик кўрсаткичлари ҳам 2,9 сонияда 100 км/соат тезликка эриша оладиган оригиналиникидан анча узоқ бўлади. Бироқ самарқандликларнинг машинаси нархи билан хурсанд қилиши мумкин, у 20 минг долларга баҳоланган. Ваҳоланки, оригинал Lamborghini Aventador’нинг нархи 350 минг доллар туради.

Мавзуга оид