Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда йўловчи автобус ағдарилди. Жабрланганларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
11 июль куни соат 10:48да Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани М-34 трасса йўлида ҳаракатланаётган «Isuzu» русумли автобус йўлдан чиқиб кетиб, автофалокат содир бўлди.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 16 киши турли даражада тан жароҳати олган. Беморларга зудлик билан шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг 9 нафари Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сирдарё вилоят филиалига ётқизилган, 7 нафарига эса жароҳати енгил бўлгани сабаб амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида фалокат оқибатида жабрланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича тезкор гуруҳ тузилди. Айни пайтда малакали жарроҳ, нейрожарроҳ, травматолог, ортопед, реаниматолог-анестезиолог, невролог каби шифокорлар марказнинг Сирдарё вилоят филиалидаги беморлар ҳаёти учун курашмоқда.
Шунингдек, улар учун зарур тиббий дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат юзасидан маълумотларни бериб боради», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Мавзуга оид
21:19 / 13.02.2026
Li 9 ва BYD тўқнашуви: Тошкент судлари яна шов-шувли иш марказида
11:25 / 13.02.2026
Тошкент кўчаларига панжаралар қайтяпти. Улар хавфли бўлгани учун олиб ташланганди
08:33 / 13.02.2026
ОАВ: ЙТҲдан кейин Адам Қодировнинг талоғи олиб ташланган
15:29 / 12.02.2026