Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқда ўзаро жанжаллашган ўқувчи қизларнинг ота-оналари жаримага тортилди
Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги 21-мактаб ўқувчилари иштирокида рўй берган кўнгилсиз ҳолат ўрганиб чиқилди, деб ёзади Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.
Ўрганиш жараёнида жорий йилнинг март ойи бошларида 21-мактабнинг уч нафар 10-синф ўқувчи қизлари 9-синф қизнинг сочидан тортиб, юз ва қорин қисмига зарбалар берган. Бемаъни сўзлар билан ҳақоратлаб урган. 10-синф ўқувчиларидан бири жанжални уяли телефони орқали тасвирга тушириб, ижтимоий тармоққа чиқариб юборган.
Мазкур иш вояга етмаганлар бўйича Чирчиқ шаҳар идоралараро комиссиясига тақдим этилди.
Вояга етмаганлар бўйича Чирчиқ шаҳар идоралараро комиссиясининг қарорига асосан фарзандларини тарбиялаш борасидаги мажбуриятларини бажармаганликлари (МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми) учун вояга етмаган тўрт нафар қизнинг ота-оналари 101,36 минг сўмдан 608,09 минг сўмгача жаримага тортилди.
Мавзуга оид
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
13:02 / 02.06.2026
Президент маиший ва автомобил кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди
13:00 / 02.06.2026
Чирчиқда замонавий полимер материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
12:58 / 02.06.2026