Спорт | 19:51 / 13.07.2019
8165
1 дақиқада ўқилади

Финалда Серена Уильямсни енгган Симона Халеп «Уимблдон» чемпиони бўлди

«Уимблдон»нинг аёллар мусобақасида ғолиб аниқланди. Лондондаги ҳал қилувчи ўйинга АҚШлик Серена Уильямс ҳамда руминиялик Симона Халеп етиб келишди.

28 ёшли Халеп «катта шлем» таснифидаги мусобақаларнинг 22 карра ғолиби Серена Уильямсга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва икки сетда бир хил 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу Халепнинг «катта шлем» таснифидаги мусобақалардаги 2-соврини бўлди. Руминиялик теннисчи ўтган йил Франция очиқ чемпионатида ҳам ғолиб бўлганди.

Мавзуга оид