Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:21 / 13.07.2019
6673
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда ёмғирлар сабабли юзага келган сув тошқинларидан 800 мингдан ортиқ киши жабр кўрди
Фото: AFP 2019 / DIPTENDU DUTTA
Ҳиндистоннинг Ассам штатида тинимсиз ёмғирлар сабабли юзага келган сув тошқинлари оқибатида 800 мингдан ортиқ киши жабрланди, олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар берди.
Тўхтовсиз ёмғир ёғиши натижасида дарёлардаги сув сатҳи рекорд кўрсаткичга яқинлашган. Синоптикларнинг огоҳлантиришича, ёмғирлар яна камида икки кун давом этади.
Қайд этилишича, табиий офат штатдаги 33 округдан 21тасига талофат етказган.
Штатдаги 27 минг гектардан ортиқ далалар сув остида қолган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026