Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танишининг 88 млн сўми ва 24 500 долларини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Хоразм вилоятининг Урганч туманида 10 июль куни ИИБдан ҳужжатлар тушган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Уларга кўра, 2018 йил июль ойидан 2019 йил апрель ойигача бўлган вақт оралиғида Жайхун маҳалласида яшовчи 26 ёшли С.Т. исмли аёл шу маҳалла ҳудудида таниши 33 ёшли А.А.га Тошкент шаҳридаги фирмаси орқали Хитой давлатига ҳўл мева маҳсулотларини экспорт қилиш учун пул зарурлигини айтган.
Қайд этилишича, ҳужжатларда бу аёлнинг алдов йўли билан ишончига кирганлиги ва жами 88 млн. сўм ва 24 500 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан С.Т.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:47 / 24.02.2026
Урганч–Хива пулли автомобил йўли қурилиши бошланди
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026