Жаҳон | 08:20 / 14.07.2019
6971
1 дақиқада ўқилади

Тунис соҳиллари яқинидаги кема ҳалокати 82 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: AP

Тунис соҳиллари яқинида ноқонуний мигрантларни ташиётган кеманинг ҳалокати қурбонлари 82 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда Қизил яримой халқаро қўмитасининг Тунисдаги бўлимига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди. 

“Бир ҳафта давом этган қидиришлардан кейин ўтган ҳафта чўккан кемада бўлган барча 82 кишининг жасади чиқариб олинди”, деб маълум қилган қўмита вакили Монжи Слим.

Маълум қилинишича, омон қолган мигрантлар кемада ҳаммаси бўлиб 86 киши бўлганини хабар қилишган.

Кема 4 июлда ағдарилиб кетган. Маълум қилинишича, ҳалокат юз берган жой яқинида бўлган тунислик балиқчилар 4 кишини қутқариб қолишган, улардан бири кейинроқ шифохонада вафот этган.

 

Мавзуга оид