Жамият | 07:59 / 16.07.2019
15940
1 дақиқада ўқилади
«Ўзбекистон темир йўллари» Қарши ва Шаҳрисабзга иккита поезд рейсини бекор қилди
Жорий йилнинг 23 июль куни «Самарқанд - Қарши» участкаси оралиғида профилактика ишлари ўтказилади.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, шу муносабат билан «Тошкент - Қарши» йўналишида ҳаракатланадиган 758/757-сонли «Афросиёб» электропоезди шу куни ўз қатновини Тошкентдан Самарқандгача амалга оширади.
Шунингдек, ушбу санада 8/7-сонли «Тошкент - Шаҳрисабз» йўналишидаги тезюрар поезд қатнови бекор қилинади. Ушбу кунга харид қилинган чипталар вокзал кассаларида тўлиқ қийматда қайтарилади.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
21:49 / 14.10.2024
«Афросиёб» поезди бирор йил даромад кўриб ишламаган — «Ўзбекистон темирйўллари» раиси
18:34 / 07.10.2024
«Афросиёб» тезюрар поездлари қатнови жадвали ўзгартирилди
08:54 / 12.09.2024
Шаҳрисабз аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади
21:20 / 19.08.2024