Жамият | 07:49 / 16.07.2019
11263
1 дақиқада ўқилади
Сергели туманида маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёниб кетди
2019 йил 15 июль куни соат 21:52да, Сергели тумани, Йўлдош 7-даҳасида жойлашган “Ал-Фарғоний” номли маҳалла фуқаролар йиғини биносининг ички қисми ва жиҳозлари 50 кв.м. майдонида ёнган.
Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғиндан бинонинг 250 кв.м. майдонидаги қурилмалари сақланиб қолинган.
Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 21:54да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:04да қуршаб олиниб, соат 22:20да бартараф этилган.
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.
Содир бўлган ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.