Ўзбекистон | 14:33 / 17.07.2019
3818
1 дақиқада ўқилади

17-19 июль кунлари Каттақўрғонда ҳарбий машғулот ўтказилади

Фото: KUN.UZ

2019 йил 17-19 июль кунлари Каттақўрғон шаҳрида Самарқанд вилоят ИИБ томонидан бир неча босқичдан иборат ўқув машғулотлари ўтказилади. Шу муносабат билан Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати Каттақўрғон шаҳар аҳолисини хавотирга тушмасликка чақирмоқда.

«Аҳоли ўртасида ваҳимали гаплар, ҳар хил миш-мишлар тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ матбуот хизмати огоҳлантирмоқда. Машғулотга Миллий гвардия қўшинлари ва Марказий ҳарбий округ бўлинмалари жалб этилади»,- дейилган баёнотда.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид