Ўзбекистон | 20:10 / 17.07.2019
49520
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Сайдулла Файзуллаевич Элмурадов Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди.

У бу лавозимда 2018 йил июлидан буён ишлаб келаётган Улуғбек Анварович Анваров ўрнини эгаллади.

Сайдулла Элмурадов бунгача Тошкент вилоят прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бундан аввалроқ 2017 йил ёзидан буён Тошкент шаҳрига прокурорлик қилиб келган Шерзод Облоқулов ишдан олиниб, унинг ўрнига Бухоро вилояти прокурори Баҳриддин Валиев янги прокурор этиб тайинлангани хабар қилинганди.