Жамият | 14:20 / 17.07.2019
4792
2 дақиқада ўқилади

Бўстонлиққа олиб борувчи йўллардаги фоторадарлар орқали дам олиш кунлари 1536 та қоидабузарлик аниқланди

Тошкент шаҳрида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида кўпгина фуқаролар дам олиш кунларини Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган дам олиш масканларида ўтказишмоқда. 

Шу сабабли, Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобил йўлида автомобил оқими кескин кўпайди. Ушбу автомобил йўлида йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатланишларини таъминлаш мақсадида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда ишлатилиб келинмоқда. 

Ўтган дам олиш кунлари мобайнида ушбу фоторадарлар орқали 1536 та тезликни меъёридан ошириш ҳолатлари аниқланди. Ушбу аниқланган қоидабузарликларни содир этган фуқароларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда аҳоли яшаш жойларида тезликни 110 км/соатдан оширган 84 фуқарога ЭКИҲнинг 9 баробарида, 90 км/соатдан оширган 430 фуқарога ЭКИҲнинг 5 баробарида, 70 км/соатдан оширган 922 фуқарога ЭКИҲнинг 1 баробарида жарималар белгиланиб, белгиланган жарималар тўғрисидаги қарорлар “Ўзбекистон почтаси”нинг маълумотларни қайта ишлаш марказига орқали қоидабузарни содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахснинг манзилига етказилди.

Ушбу 1536 қоидабузар ҳайдовчининг 945 нафари Тошкент шаҳрида, 387 нафари Тошкент вилоятида, 104 нафари республиканинг бошқа вилоятларида истиқомат қилишлари аниқланди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид