Хитойнинг умумий қарзи 40 трлн юандан ошиб кетди
Хитойнинг умумий қарзи 40 трлн юандан ошиб кетди, бу эса дунёдаги умумий қарздорликнинг 15 фоизини ташкил қилади.
Хитойнинг умумий қарзи кўрсаткичи сустлашган иқтисодиётни қўллаб-қувватлашни кучайтириш ортида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 303 фоизигача ошиб кетди.
Шу тариқа, Хитойнинг умумий қарздорлиги АҚШникидан деярли 2 баробар кўпроқни ташкил қилмоқда. Февралда АҚШ қарздорлиги тарихий максимумгача ошиб, 22,012 трлн юанга етган.
Аввалроқ Германиядаги жаҳон иқтисодиёти Кил институти экспертлари Хитой охирги ўн йилликларда бошқа давлатларни кредитлаш даражасини ошираётгани ва дунёдаги энг йирик расмий кредиторга айланганини таъкидлаб ўтишган.
Маълум қилинишича, 2000 йилдан 2017 йилгача Хитойнинг бошқа давлатлар олдидаги қарзи 10 каррага – 500 млрд юандан 5 трлн доллардан кўпроққача ошиб кетган.
Экспертларнинг таъкидлашича, бу Хитойни Халқаро валюта жамғармаси ёки Жаҳон банкидан анча ўзиб кетган энг йирик кредиторга айлантирган.
Мавзуга оид
18:33 / 18.11.2024
2025 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45 млрд доллардан ошади
19:04 / 17.10.2024
ХВЖ глобал давлат қарзининг юқори даражасидан хавотирда
21:09 / 04.10.2024
АҚШнинг давлат қарзи илк бор 35 трлн доллардан ошди
18:07 / 06.09.2024